Термиз – Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўли қандай мақсадларга хизмат қилмоқда?

0
56
марта кўрилган.

Бу борадаги фикр-мулоҳазалар Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси матбуот марказида бўлиб ўтаётган сессия йиғилиши давомида янгради, дея хабар берилади uza.uz сайтида

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари Акмал Камоловнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳамиша қўшни мамлакатда тинчлик ва осойишталик ҳукм суришига тилакдош бўлиб, биродар афғон халқига ёрдам қўлини чўзиб келган. Бу ўринда ўзбекистонлик мутахассислар томонидан Термиз – Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўли қуриб, фойдаланишга топширилганини алоҳида таъкидлаш керак. 

Мозори Шариф – Ҳирот темир йўли ва Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш бўйича келишувларга эришилди. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши минтақадаги барча давлатлар, шу билан бирга, Афғонистон иқтисодиёти ривожланишига хизмат қилмоқда. Темир йўллар келтираётган фойда ҳақида сўз борганда, ушбу логистика имкониятлари орқали афғон халқи учун жаҳон ҳамжамияти томонидан миллионлаб тонна гуманитар ёрдам юклари етказиб берилаётганини эслаш ўринли. Бу бизнинг ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали фақат иқтисодий фойдани кўзламаётганимизнинг ёрқин мисолидир”, деб таъкидлади Акмал Камолов. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.