TIKA Ўзбекистондаги ёш фермерларга кўмак беради

0
312
марта кўрилган.

2 февраль куни Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши  ва Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш Агентлиги (TIKA) нинг ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Унда  Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёш фермерлар фаолиятига ёрдам кўрсатиш бўйича бир қанча ижобий келишувларга эришилди.

Жумладан, энди Туркия   энергия манбалари ёрдамида суғориш тизимларини ривожлантириш дастури ёш фермерлар фаолиятида жорий этилади. Ушбу инновацион лойиҳа қуёш энергиясидан фойдаланиб, ернинг табиий ландшафт жойлашуви туфайли сув чиқиши қийин бўлган майдонларни  суғориш имкониятини беради. Унга кўра Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши томонидан суғориш ишларида жиддий муаммоларга дуч келаётган ёш фермерлар фаолияти ўрганиб чиқилган ҳолда ҳамкорларга тавсия этилади.

Учрашувда шунингдек, асаларичиликни ривожлантириш бўйича ҳам бир қанча лойиҳалар илгари сурилди. Лойиҳаларга кўра икки томоннинг келишуви асосида  ёш фермерларга Туркиядан она асаларилар ҳамда асалари кўпайтиришда керак бўладиган теҳнологиялар етказиб берилади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун республикамизнинг фаол ёш фермерлари Туркияда малака ошириб қайтишлари ҳам режалаштирилган.

Илёс Сафаров, Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.