Тил – миллат кўзгуси

0
203
марта кўрилган.

Мамлакатимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган 21 октябрь куни муносабати билан  қатор тадбирлар ўтказилди.  Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ҳам ушбу санага бағишланган «Тил – миллат кўзгуси» тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ўзбек Миллий академик драма театрининг дарғалари, Ўзбекистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Гавҳар Зокирова, Зуҳра Ашурова қатнашиб, ўзбек тили мавжуд экан, миллат мавжудлигини фахр билан тушунтириб беришди. 

Тадбирда  сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий ижодига мурожаат қилиниб, Ойбекнинг “Навоий” романидан эпизодлар қўйиб берилди.

Шунингдек, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ходимлари Ўзбекистон халқ шоирлари Хуршид Даврон ва Муҳаммад Юсуф каби эл севган ижодкорларнинг ўзбек тилига оид шеърларини ёдлаб беришди.

Ўзбек тилининг халқчиллигини, гўзаллигини англатадиган  она алласи   саҳна кўринишида янграб,  тантанага  ўзгача шукуҳ бағишлади.

Маросим якунида МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов Президентимизнинг ўзбек тилининг мавқеини янада мустаҳкамлаш йўлида олиб бораётганизчмл  ислоҳотлари, маънавий-маърифий соҳаларга берилаётган эътибор хусусида гапириб, бу каби тадбирларни спортчилари орасида янада кенг ва кўп нишонлаш зарурлиги ҳақидаги  ташаббусини илгари сурди.

Тадбир Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда унинг қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Р. САПОЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.