Учтепа тумани ахборот — кутубхона марказида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги муносабати билан “Тил-миллатимиз қалби” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Учтепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича маслаҳатчиси Эгамова Дилфуза ва Учтепа туманининг 78-умумий ўрта таълим мактаби китобхон ўқувчилари иштирок этдилар.
Учтепа тумани ахборот-кутубхона маркази раҳбари Барчиной Ходжаева — Тил – давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихи эканлигини. тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб маънавий бурчимиз бўлиб қолишига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.
Учтепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича маслаҳатчиси Эгамова Дилфуза Биз ўз она тилимизни асраб-авайлашимиз, унинг нуфузини оширишимиз, гўзал ва софлигини авлодларга мерос сифатида қолдиришимиз, дунёга танитишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. “Тил яшаса, миллат яшайди”. Aгар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон бўлади ва бирлигимиз мустаҳкам бўлиши ҳақида маъруза қилди.
Мазкур тадбирда 78- умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари Очилов Абубакир Сиддиқ, Анаева Зилола, Абдуғаниев Азаматлар томонидан намоён этилган ўзбек тилимизни шарафловчи шеърлар, мутолаа ва тил ҳақидаги ҳикматли сўзлар тадбир иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.