Тожикистон Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

0
283
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди.

Биринчи Президентимиз қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор.  

Тожикистон Президентининг  Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириши халқимизга эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлди. Эмомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.

Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди, дея хабар берилади prezident. uz сайтида.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.