Токио-2020: Боксчимиз Элнур Абдураимов мўғилистонлик рақибини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

0
75
views

Спортнинг бокс йўналишида майдонга тушган Элнур Абдураимов Токио-2020 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади. Ҳамюртимиз  мўғилистонлик рақибини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Дастлабки раундда амалдаги Осиё чемпиони Чинзориг Батарсух устунликка эришди. Қолган раундда Абдураимов ўз маҳоратини кўрсата олди ва якунда кичик фарқ билан ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа вакилимиз яқинда БААда ўтган Осиё чемпионатидаги финал учун муносиб реванш олиш билан бирга, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here