Токио-2020: Ҳикматиллоҳ Тўраев иккинчи баҳсида яккалик босқичидаги иштирокини эрта якунлади

0
45
марта кўрилган.

Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги ғалабали юриши бошланди. Бугун -73 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев илк босқичда муваффақият қозонди.

Германиялик Игор Вандткега қарши баҳсда вакилимиз ўзининг чиройли ҳаракатлари билан дзюдо мухлисларига ишонч бағишлади. 

Дзюдочимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иккинчи баҳсини ҳам ўтказди. Ушбу босқичда вакилимиз 2018 йилги жаҳон чемпиони кореялик Ан Чангримга қарши татамига чиқди.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. Қўшимча вақтда кечган курашда рақиб вазари баҳоси билан ғалабани илиб кетди. Шу билан вакилимиз Токио-2020 Олимпиадасида яккалик босқичидаги иштирокини эрта якунлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.