Токио-2020 Олимпиадаси: Турсуной Раҳимованинг боксчи қизларимиз орасидаги тарихий натижаси

0
85
марта кўрилган.

Токио-2020 Олимпиадасининг иккинчи кун дастурида бокс баҳсларига ҳам старт берилди. Куннинг биринчи жанги ҳамюртимиз Турсуной Раҳимова иштирокида кечди.

Рингга кўтарилган вакиламиз  (-51 кг вазн тоифасида) польшалик Сандра Драбикка қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда чиройли жанг ўтказган Раҳимова рақибаси устидан иродали ғалабага эришди.

Шу тариқа Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалабага эришган илк боксчи қизимиз сифатида тарихга кирмоқда. Унинг кейинги босқичдаги рақибаси туркиялик Бусе Наз Чакироўғлу бўлади. Турсунойга кейинги босқичларда ҳам омад тилаб қоламиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.