Токио-2020 Паралимпия ўйинларида делегациямиз дастлабки медални қўлга киритди

0
41
марта кўрилган.

Паралимпия ўйинларининг дастлабки куни – 25 августда юртимиз терма жамоаси вакили Ислом Асланов пара-сузиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида 100 метрга баттерфляй усулида (S13 класс) сузиш баҳсида 2 нафар вакилимиз финал дастурида қатнашди. Учинчи йўлакда ҳаракат қилган юртдошимиз Ислом Асланов 57.12 сония натижа қайд этди ва бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу дастурда қатнашган Музаффар Турсунхўжаев эса 57.44 сония билан бешинчи поғонани банд этди. Худди шу йўналишда аёллар тоифасида иштирок этган Шоҳсанамхон Тошпўлатова эса тўртинчи натижани кўрсатди.

GUJUM. UZ  таҳририяти Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасини, Миллий Паралимпия қўмитасини ва Ислом Аслановни ҳамда унинг яқинларини, спортсеварларни дастлабки медаль билан самимий қутлаб қолади. Қолган иштирокчиларимизга ҳам омад ва зафарлар ёр бўлсин. Олға, Янги Ўзбекистон!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.