2020 Олимпия ўйинлари қаҳрамонлари юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланишди.
Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўттган тадбирда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги Қўмита раҳбарияти, спортчилар ва уларнинг мураббийлари, Баҳодир Махситов бошчилигидаги спорт фахрийлари ҳам иштирок этишди.
Тадбирни МОҚ раҳбари очиб, барча спортчиларни Олимпия ўйинларида қайд этган ғалабалари ва Мустақиллик байрами билан қутлади. Шундан сўнг Қўмита раҳбарияти, спортчи ва мураббийларга эсдалик нишонларини топширди.
GUJUM.UZ