Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма олишга эришган спортчилар тақдирланди

0
98
марта кўрилган.

Тошкент вилоятининг сўлим Бўстонлик туманида жойлашган Белдерсой оромгоҳида Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритган пара-дзюдо ҳамда пара-пауэрлифтингчилар ҳамда уларнинг тренерлари тақдирланишди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирок этишди. Тантанада ХVI ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган спортчиларга 100 миллион сўм, уларнинг тренерларига 50 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофотлари  сертификатлари топширилди.

Тадбирда паралимпиячилар номидан сўзга чиққан Учқун Қуранбоев, Севинч Салаева, Васила Алибоева ва бошқалар ўзларига бўлган эътибор ва ғамғўрликдан хурсандлигини билдиришди ва халқаро беллашуда барча куч ва салоҳиятини ишга солиб, юрт байроғини юқори кўтаришга сўз беришди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.