Токио Олимпия ўйинларида беллашадиган  юртимиз делегациясининг деярли тенг ярми аёллар эканлиги гендер тенглик сиёсатининг амалий ифодаси!

0
27
марта кўрилган.

Ўзбекистон  Миллий олимпия қўмитаси Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этадиган делегация таркибини маълум қилган эди. Эндиликда қўмита ушбу таркибда кичик ўзгариш юз берганлигини таъкидлайди.

Аввалги таркибда Халқаро сузиш федерациясининг рейтинги асосида Хуршиджон Турсунов 100 метрга эркин, Юлдуз Қўчқорова 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлгани ёзилганди. Бироқ, Юлдуз Қўчқорова узоқ муддатдан бери терма жамоа таркибидаги йиғинларда иштирок эта олмаётгани, ҳозирги кунда Америка Қўшма Штатларида бўлгани учун бўлажак Олимпиадада иштирок эта олмаслиги ойдинлашди. Унинг ўрнини 50 метрга эркин усулда сузиш дастурида Наталья Критинина тўлдирадиган бўлди.

Ушбу ўзгаришни Халқаро сузиш федерацияси тасдиқлади ва Токио-2020 йўлланмаси Наталья Критининага тақдим этиладиган бўлди. Шу тариқа, бўлажак Олимпия ўйинларида юртимиз делегацияси аъзолари 17 спорт турида 71 та йўлланмани қўлга киритишди. Унда иштирок этадиган спортчилар сони эса 67 нафарни ташкил этиб, уларнинг 30 нафари аёллардир. Бу умумий делегация аъзоларининг 45 фоизига тенг кўрсаткичдир.

Шубҳасиз, ушбу  кўрсаткич мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор маҳсулидир. Қолаверса, бу Халқаро Олимпия қўмитаси тарғиб қилаётган гендер тенглик сиёсатининг мамлакатимиз мисолидаги амалий ифодаси, десак арзийди.

Олимпия ўйинларида аёл спортчиларнинг иштирок этиши бўйича Токиода мутлақ рекорд ўрнатишига тилакдошмиз.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.