Токиодаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон делегациясининг штаби расман иш бошлади

0
144
марта кўрилган.

Токио-2020 Олимпия шаҳарчасида мамлакатимиз делегациясининг штаби расман ўз ишини йўлга қўйди. МОҚ раиси ўринбосари, Тезкор штаб бошлиғи Шерзод Ташматов бошчилигидаги жамоа асосий делегация ташрифига қадар барча масалаларни ҳал қилмоқда.

Бутун дунёдаги эпидемиологик вазият сабаб ижтимоий масофа, меҳмонларнинг саломатлиги жуда қаттиқ назорат остида бўлади. МОҚ вакиллари ҳозирда делегациямиз аъзолари учун хизмат қиладиган транспорт воситалари, улар яшайдиган ва ҳаракатланадиган ҳудудни ўрганиб чиқмоқда. Мазкур гуруҳдан МОҚ Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев, Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директор ўринбосари Ҳикмат Тошматов, Халқаро алоқалар департаменти бош мутахассиси Нозим Атакулов, Тезкор штаб аъзоси Мурод Чориев ва РСТИАМ шифокори, COVID-офицер Аъзамжон Солиев ўрин олишган.

 Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этадиган делегациямизнинг асосий қисми 20 июль куни Олимпия шаҳарчасига кириб жойлашади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.