Тошкент архитектура-қурилиш институтида  талабалар коворкинг-маркази

0
326
марта кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида Тошкент архитектура-қурилиш институтида  талабалар коворкинг-маркази ташкил этилди.
 
“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижроси доирасида ташкил этилган ушбу коворкинг маркази республика ОТМлари орасида биринчи ҳисобланади.
 
Унда талабалар қизиқарли архитектура лойиҳалар устида ишлаши, мустақил ёки гуруҳ билан ишлаган ҳолда тажриба алмашиши ва ўз ғояларини ривожлантириши, жамоат ишлари билан шуғулланиши мумкин.
 
Эътиборлиси, коворкинг марказининг дизайн лойиҳасидан тортиб, то хонанинг ички безагигача бўлган ишларни институт талабалари ўз устозлари билан биргаликда амалга оширишган.
 
Марказ ҳар хил шаклга эга бўладиган (трансформер) мебель, тақдимот ускуналари, маркерли тахта (доска)лар билан жиҳозланган ҳамда архитекторлар учун барча замонавий дастурлар ўрнатилган иккита алоҳида компьютер хоналарига эга.
 
Келгусида бу каби марказлар бошқа ОТМларда ҳам ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.