Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги доимий фаолият юритувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг илк қалдирғочлари

0
320
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 16-апрелдаги қарори асосида Тошкент Давлат шарқшунослик университетида шарқ тиллари ўқитиладиган таълим муассасалари ўқитувчилари учун доимий фаолият юритувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилди.

Кеча Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқувидан муваффақиятли ўтган дастлабки қалдирғоч педагог кадрларнинг битирув тадбири бўлиб ўтди.

«Шарқ тиллари» бўйича малака оширган бир гуруҳ устозларга қарорда белгиланган намунадаги сертификат топширилди. Битирувчилар университет ректори Г. Рихсиева томонидан тақдирланишди.

Нодира САЪДУЛЛАЕВА, Тошкент давлат шарқшунослик университети ўқитувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.