Тошкент давлат Шарқшунослик университетида бакалавриат бўйича 4 та янги таълим йўналиши

0
403
марта кўрилган.

Янги ўқув йилидан  яъни  2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат Шарқшунослик университетида бакалавриат бўйича 4 та янги таълим йўналиши қўшилади. Бу ҳақда АОКА анжуманлар залида бўлиб ўтган брифингда Шарқшунослик университети ректори Гулчеҳра Рихсиева маълум қилди:

 2020 йил 16 апрелдаги ПҚ-4680-сон Президент қарорига мувофиқ Тошкент давлат шарқшунослик институтига «университет» мақоми берилди;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тармоқлар ва меҳнат бозори талаблари ҳамда илғор хорижий тажрибалар асосида бакалавриатда янги 4 та таълим йўналиши қўшилади. Жумладан:

+ Матншунослик ва адабий манбашунослик;
+ Журналистика: халқаро журналистика;
+ Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти (шарқ тиллари);
+ Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)

Иккита мутахассислик 5А120305 – Этнография, этнология ва антропология ҳамда Туризм (йўналишлар ва фаолият турлари) бўйича қабул квоталари шакллантирилди;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб I босқич талабалари ўқув жараёнини кредит-модуль тизимига ўтказиш мақсадида янги ўқув режалари ишлаб чиқилди. Мазкур ўқув режаларида ЕCТS (Европа кредит трансфер тизими)га мувофиқ бакалавр даражасида талаба 240 та ва магистратурада 120 та кредит фанларни ўзлаштириши белгиланди;

 2020-2021 йилдан Университетга ўқишга қабул қилишда турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тилларидан тест синовлари ўтказилишини йўлга қўйиш учун Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест материаллари базалари яратилди;

ТДШУ докторантурасига қабул квотасини 23 тага кўпайтириш, Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи; Этнология, этнография ва антропология ихтисосликлари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни ташкил этиш бўйича таклифлар киритилди;

 Тошкент давлат шарқшунослик университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг тарғиб этиш Маркази ўз ишини бошлади;

 Фанлар академиясининг илмий тадқиқот институтлари олимлари билан ҳамкорликда шарқшунослик соҳалари бўйича мақсадли илмий лойиҳаларни тайёрлаш ишлар давом этмоқда.

 Шарқшунослик университетида янги — Туризм йўналиши бўйича қабул квоталари шакллантирилди.

 Қабул учун турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой,корейс, уйғур, япон тилларидан тест синовлари материаллари базалари яратилди.

 Докторантурага қабул квотаси 23 тага кўпайтирилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.