Тошкент ишбилармонлик марказига айлантирилади

0
91
марта кўрилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Тошкент шаҳрида 2017 йили ялпи ҳудудий маҳсулот 5 фоизга ўсгани қайд қилинди. Жорий йилда бу кўрсаткич 8,1 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, жорий йил якуни бўйича саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 9,2 фоизга, қурилиш ишлари 11,6 фоизга, хизмат кўрсатиш 10,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу мамлакатимиз бўйича энг юқори кўрсаткичлардандир. 

Президентимиз Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича муҳим йўналишларни кўрсатиб ўтди. Тошкент шаҳрини йирик ишбилармонлик ва молия марказига айлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

— Бугунги глобаллашув даврида иқтисодиётга инвестицияларни фаол жалб этиб, бизнес учун қулай шароитлар яратиб бераётган шаҳарлар жадал ривожланмоқда. Тошкент шаҳрини юқори технологик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган, банк, молия, суғурта ва бошқа замонавий хизматлар кўрсатадиган йирик халқаро марказга айлантиришимиз зарур. Шаҳар атрофи саноат зоналари, шаҳар ичи эса инновацион ҳудуд бўлиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Ижтимоий соҳа, қурилиш ва коммунал тармоқларни ривожлантириш, аҳоли ва туристлар учун қулайликларни ошириш бўйича ҳам истиқболдаги муҳим вазифалар белгиланди.


Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.