Тошкент метро бекатларида бепул Wi-Fi интернет хизмати ишга туширилади

0
168
марта кўрилган.

Ҳозирги кунда «Алишер Навоий» ва «Пахтакор» бекатларида синов тариқасида тезлиги 512 Кбит/с бўлган бепул, Wi-Fi интернет хизмати ўрнатилган. 

Мазкур хизматдан ҳар қандай Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар авторизациядан ўтгандан кейин (SMS -коди орқали) фойдаланиши мумкин. Айни пайтда пойтахтимиздаги барча метро бекатларида Интернетга бепул Wi-Fi технологияси орқали уланишни кенгайтириш бўйича ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Яна бир эътиборга молик жиҳат, «Бодомзор» ва «Мустақиллик майдони» бекатларида жорий қилинган электрон тўловлар тизими бошқа бекатларда ҳам кенг жорий қилинади. Унда замонавий автоматлаштирилган тўлов тизими, яъни NFC дастурини ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳага кўра, уяли алоқада мавжуд бўлган ҳисоблардан ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.