Тошкент шаҳар ҳокимиятида “Мўътабар аёл”кўкрак нишони топширилди

0
204
марта кўрилган.

8 март – халқаро хотин-қизлар байрам арафасида пойтахт ҳокимлигида “Мўътабар аёл”кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу мукофот билан Тошкент шаҳри ва туманларидан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига ҳисса қўшган 14 нафар хотин-қизлар тақдирландилар.

Тошкент шаҳар хокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев мазкур юксак мукофотни топширар экан, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этишда ибратли фаолият олиб бораётган азиз ва муқаддас аёллар, хотин-қизларнинг фаолиятларига улкан зафарлар тилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.