Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг бешинчи мажлиси

0
147
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг мажлислар залида  Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишни Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари фаолиятини рейтинг баҳолаш комиссияси аъзоси  Элдор Туляков олиб борди.

Йиғилишда Очиқлик индекси натижалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари — Алексей Хеннинг ҳисоботи тингланди. У ўз ҳисоботида  халқнинг мурожаатларига бўлган эътиборни ва унинг бажарилишини акс этирувчи  дастур  ишлаб чиқилиб  шаҳар сайти ва ижтимоий тармоқларга ҳам жойлаштирилгани ва жамоатчилик кузатиб бориш мумкинлигини тушунтириб берди:

– Жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини  ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сон фармони ижросини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилиб, давлат идорасининг расмий манбасида очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларнинг 2023 йилнинг биринчи чорагидаги таҳлилида бир неча йўналишларда камчиликлар кузатилган. Ўтган вақт мобайнида мазкур камчиликлар устида ишланди. Хулосаларга кўра, data.egov.uz 27 турдаги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайти www.tashkent.uz  72 турдаги очиқ маълумотлар жойлаштирилиб янгиланиб борилди, – дея изоҳлади.

 Дарҳақиқат, мамлакатимиз учун янгилик бўлган ушбу дастур нафақат жамоатчилик фикрини эътиборга олувчи, балки, унинг натижаларини ҳам ифодаловчи, огоҳликка даъват этувчи хабарнома бўлиб  коррупцияни олдини олишга ҳам муносиб ҳисса қўшади, дея ишонамиз. Жамоатчиликнинг фикрини  ифодалавчи ушбу дастур янада мукаммаллашиб бораверади , дея эзгуликлар тилаб қоламиз.

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масаласида Коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси, Халқ банкининг  Тошкент шаҳар филиали, “Ozsanoatqupilishbanq” Тошкент шаҳар минтақавий филиали ҳамда “Infin bank” Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбарларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳисоботлари тингланди.

Улар маърузаларида барча банкларнинг  тегишли бўлим ходимларига марказлашган ҳолда “Банк тизимида коррупцияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш” мавзусида семинарлар ўтказилаётганлигини таъкидлашди.

Шунингдек, ҳудуд банкларидаги барча бўш иш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар банкларнинг веб сайтида номзодга нисбатан белгиланган талабларни аниқ кўрсатган ҳолда жойлаштирилганлиги ва  жорий йил бугунигача 8 375 нафар номзодлар бари танловлар асосида видеокузатув остида амалга оширилиб, 2 341 нафар ходимлар банкларга ишга қабул қилинганлигини таъкидлашди.

Муҳокамалар давомида эса банклар соҳасида аниқланган коррупция ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг сабаб ва оқибатлари таҳлил қилинди. Бу иллатга қарши курашиш ишларини янада кучайтириш, айниқса кредитлар ажратиш борасидаги камчилик ва нуқсонларга йўл қўймаслик мақсадида  таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.