Тошкент шаҳар кутубхонасида китобхонлар билан семинар

0
202
марта кўрилган.

«Билим» ахборот-кутубхона марказининг электрон кутубхонасида фаол китобхон клубига аъзо бўлган китобсеварлар ҳамда янги аъзо бўлган фойдаланувчилар учун “Китоб ҳаёт қомуси” мавзусидаги семинар машғулот  бўлиб ўтди.

Семинарни «Билим» АКМ директори Ҳофизахон Каримова очиб, ўз сўзида мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг мутолаа маданиятини юксалтириш ҳақидаги фикрларини таъкидлаб ўтди.

Мавзу юзасидан 1-тоифали кутубхоначи Д.Хайруллаева “Китоб ҳаёт қомуси” номли видео роликни ҳамда слайд тақдимотини китобхонларга намойиш этди. Унда мутолаанинг ижобий томонларини 21 та далил орқали ҳикоя қилди. Шунингдек, А.Тажибоев, Н.Ҳабибуллаев, И.Ҳамидуллаев, Ф.Турдиев каби китобсеварлар ўзлари мутолаа қилаётган асарлари ҳақида тўлқинланиб гапириб бердилар ҳамда иштирок этаётган китобхонларга ҳам ўқишни тавсия этдилар. 

Бош кутубхоначи М.Иноятова ёшларга «Билим» АКМ фондида мавжуд бўлган адабиётлар ва кутубхонадаги имкониятлар хусусида кенг қамровли маълумот берди.

Тадбир якунида китобхонларни билимини чархлаш мақсадида “Тезкор савол-жавоблар” ўтказилди. Ғолиблар ёш ижодкорларнинг китоблари билан тақдирланди.

Жавлон САЪДУЛЛАЕВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.