Тошкент шаҳар “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари кўҳна Хоразмда

0
176
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 8-10 февраль кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаси хамкорлигида маҳалла ва ташкилотларда меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлар ҳамда туманлардаги “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларидан иборат 100га яқин хотин-қизлар кўҳна Хоразм воҳасининг Ургенч ва Хива шаҳарларидаги тарихий жойларга саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат давомида “Ичан қалъа” ва “Пахлавон Махмуд” мақбарасининг тарихи хамда Хива хонлиги худудида яшаган туркман қабилаларининг маданияти ва турмуш тарзини намойиш қилувчи энг қадимий обидалардан Туркман қалъа “Улли ҳовли” тўғрисидаги маълумотлар тингланди.

Аёлларимиз, айниқса бувижон ва қайнонажонларимиз саёҳатдан катта таассуротлар билан қайтишди, ўйлайманки, Хоразм ўлкасининг ўзига хос тарихий обидалари, урф-одатлари, тарихда қиз фарзанд ва келинларга бўлган  муносабатлар тўғрисида намунали ва қизиқарли маълумотларни фаолларимиз  ўзлари меҳнат қилаётган маҳаллаларда сўзлаб беришади. Ушбу сафаримиз на фақат  саёхат балки тажриба алмашиш хусусиятига ҳам эга бўлди.

Ҳаётхон  ҚЎЧҚОРОВА,  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоси, гуруҳ раҳбари 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.