Тошкент шаҳрида “Хавфсиз пойтахт” концепцияси 2018 йил 1 июлдан амалда

0
313
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  қарори эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Олий суди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг  Тошкент шаҳрида “Хавфсиз пойтахт” концепциясини эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
 
Унга кўра 2018 йил 1 июлдан соат 16:00 дан 8:00 га қадар вақт оралиғида ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф бўлинмалари жамоат тартибини таъминлаш кучларининг камида 70 фоизини, шунингдек, жамоатчилик вакилларини жалб қилиш орқали куну тун уч сменали патруль режимини ташкил этиш тартиби жорий этиладиган бўлди.
 
Қарорда ички ишлар ва прокуратура органларининг профилактика, тезкор ва тергов бўлинмалари, маъмурий судлар, адвокатура, шунингдек, суд-тиббий экспертиза хизматлари ходимлари томонидан сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат фаолиятини тўлиқ амалга ошириш, кейинчалик сутканинг кундузги вақтида ўн олти соат давомида уларни бевосита хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ҳуқуқий норма ҳам белгилаб қўйилди.
 
Қарорнинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумат партали gov. uz  сайтида танишиш мумкин. 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.