Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти қулайлиги янада оширилади

0
142
марта кўрилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида. 

Бугун пойтахтимиз улкан қурилишлар майдонига айланган. Янгидан-янги иншоотлар, корхоналар, тиббиёт ва таълим муассасалари, равон йўллар, кўприклар барпо этилмоқда. Хусусан, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Юнусобод туманида бўлиб, бу ердаги қурилиш ишлари билан танишди.

Метронинг тоннели асосини яратиш мақсадида 305 метрда бетон ишлари бажарилган ва 330 та йиғма темир-бетон конструкциялари ўрнатилган. Қурилишга 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис жалб этилган. Германия ва Хитойдан замонавий техника ва механизмлар келтирилган. Узунлиги 2,9 километрни ташкил этадиган ушбу йўналишни 2019 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Барча саъй-ҳаракатлардан мақсад одамларга қулайлик яратиш, деди Шавкат Мирзиёев. Метрополитен ва автобуслар ҳамоҳанглигини таъминлаш, бекатларда йўловчилар тўпланишини ва ҳаракатини мониторинг қилиш, таҳлилллар асосида йўналишларни оптималлаштириш, бу бўйича ҳар куни иш олиб бориш зарур. Йўловчиларни кўпайтириш ҳисобидан йўл кирани арзонлаштириш чораларини кўриш керак.

Шу ерда пойтахтимизда қурилаётган ер усти метроси бўйича ахборот берилди. Президентимиз ушбу метро қурилишини такомиллаштириш, илм асосида материаллар вазнини енгиллаштириш, метро йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.