Тошкент телеминорасида тасвирга олиш мумкин бўлди

0
171
марта кўрилган.

Тошкент телеминораси техник жиҳозлар ўрин олган йирик объект бўлиш баробарида, пойтахтимиздаги диққатга сазовор сайёҳлик иншооти ҳамдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 6 февралидаги «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, Тошкент телеминорасига ташриф буюрувчи сайёҳларга телеминоранинг фоесида, 100-110 метр баландликда жойлашган томоша майдончаси ва «Коинот» ресторанида фото ва видео олишга рухсат берилди.

Энди телеминорага ташриф буюраётган сайёҳлар ўзлари билан томоша майдончасига ва ресторанга телефон, планшет, ноутбук ва фотоаппарат қурилмаларини олиб киришлари мумкин бўлди. Суратга тушганлик учун пул талаб қилинмайди.

Айтиш жоизки, Тошкент телеминораси 1991 йилда Улкан Миноралар Федерацияси таркибига кирган ва баландлиги бўйича жаҳонда 11-ўринда туради. 375 метрлик бу иншоот Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.