Тошкент вилоятида сайёр қабул наврўзи айёмга уланиб кетди

0
261
марта кўрилган.

Наврўзи олам гўзаллик, эзгулик, меҳр-оқибат тимсоли! Табиат инъоми тун билан кун тенглашадиган айём. 

Яратган эгам ҳам  наврўз орқали инсониятни тенглик, аҳиллик,  гўзаллик, эзгулик, яратиш ва яшнатишга чорлаб, эзгуликларни инсоният руҳига сингдираётгандек. Инсоний қадриятларни қадрлаш, тенглик ва адолатни асраш тисоли бўлган наврўз байрамига Тошкент вилоятида уюштирилган халқ билан мулоқот тадбири уланиб кетди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасида Президент Администрацияси томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш ва тезкор чоралар кўриш мақсадида мамлакатимизда сайёр қабуллар орқали халқ билан мулоқот ўтказиш   анъанага айланди.

Тошкент вилоятида бугун уюштирилган  сайёр қабулда мурожаатчиларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов, Бош прокурор Отабек Муродов, Адлия вазири Русланбек Давлетов, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қабул қилди.

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳоли тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди.

Аҳоли билан очиқ мулоқот мобайнида 400 дан ортиқ мурожаат тингланди.  Бир қисми жойида бартараф этилган бўлса, атрофлича ўрганиш ёки вақт тақозо этиладиган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул доирасида бир гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачаси, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.