Тошкентда бадиий гимнастика бўйича халқаро мусобақа старт олди

0
116
марта кўрилган.

Бугун пойтахтимизда «Халқаро олимпия куни» муносабати билан бадиий гимнастика бўйича «Ёшлар кубоги» халқаро турнири бошланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи спорт маркази ҳамкорлигида ташкил қилинган турнирда мамлакатимиз спортчилари билан бир қаторда Россия, Сингапур, Исроил, Ҳиндистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатларидан гимнастикачилар иштирок этишмоқда.

Байрам муносабати билан пойтахтимизга бадиий гимнастика бўйича тўққиз карра жаҳон чемпиони, бугунги кунда Сингапур терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Бьянка Панова, шунингдек, асли ўзбекистонлик халқаро тоифадаги спорт устаси, бугунги кунда Исроил терма жамоаси гимнастикачиларига устозлик қилаётган Венера Зариповалар ҳам ташриф буюрганлар.

Бугун мусобақанинг очилиш маросим бўлиб ўтди ва беллашувлар бошланди. 

Эртага ниҳоясига етадиган халқаро турнирга Ўзбекистон гимнастика федерациясининг «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.