Тошкентда Чингиз Айтматовнинг барельефи ўрнатилди

0
193
марта кўрилган.

2018 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги» қарорни имзолаган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида  12 декабрь куни  Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида адиб Чингиз Айтматов барельефининг (текис юзага ишланган бўртма асар) очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сиёсат арбоблари, адабиётшунос олимлар, Ўзбекистондаги Қирғиз маданияти маркази вакиллари,  санъат ва маданият  намояндалари  ва адабиёт ихлосмандлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларнинг янги даври бошланган ҳозирги вақтда Чингиз Айтматовнинг асарлари халқларимиз учун янада муҳим аҳамият касб этаётганлиги, адиб ҳаёти ва ижоди, асарлари ҳамда адибнинг икки мамлакат адабиётида тутган ўрни ҳақида гапириб ўтишди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига адиб номи берилди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.