Тошкентда ҳинд тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси сайтига жойлаштирилди.
24-сонли умумий ўрта таълим мактаби негизида ташкил этиладиган Лаъл Баҳодур Шастри номидаги ҳинд тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 5-6-7- синфларига ҳамда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига алоҳида 30 нафардан ўқувчи қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ихтисослаштирилган мактабнинг моддий-техника базаси, педагог кадрлар салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Қарорнинг тўлиқ матни билан сайтда танишингиз мумкин.