Тошкентда ҳинд тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилади

0
340
марта кўрилган.

Тошкентда ҳинд тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб очилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори  Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси сайтига жойлаштирилди.

24-сонли умумий ўрта таълим мактаби негизида ташкил этиладиган Лаъл Баҳодур Шастри номидаги ҳинд тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 5-6-7- синфларига ҳамда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига алоҳида 30 нафардан ўқувчи қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ихтисослаштирилган мактабнинг моддий-техника базаси, педагог кадрлар салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан сайтда танишингиз мумкин.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.