Тошкентда математика ва информатика бўйича фестиваль бўлиб ўтади

0
99
марта кўрилган.

Жорий йил 1-3 апрель кунлари «Ломоносов – 2018» форуми доирасида М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида математика ва информатика бўйича фестиваль бўлиб ўтади, дея хабар берилади uza.uz сайтида

Мазкур анъанавий фестиваль истеъдодли ёшларни аниқлаш ва саралашга йўналтирилган бўлиб, унда қатнашиш бепулдир. Бунинг учун жорий йилнинг 30 мартигача http://msu.uz/forum2018 сайтида ариза тўлдириш кифоя. 

Фестивалда мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларининг 9 ва 10 синфлари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари иштирок этиши мумкин. Бунда иштирокчиларга битта ёки бир вақтнинг ўзида иккита фан бўйича қатнашиш имкони берилади. Иштирокчилар уч кун давомида математика ва информатикага оид масалаларни ечади. 

Фестиваль ғолиблари медаллар ва фахрий дипломлар билан тақдирланади. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.