Тошкентда Қўйлиқ бозоригача метро линияси қурилади

0
735
марта кўрилган.

Бугунги кунда пойтахтимизда метро қурилиши бўйича 3 та лойиҳа амалга оширилмоқда, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ахборот хизмати. Улар Сергели, Яшнобод ер усти халқа метро йўллари ҳамда Юнусобод ер ости метро қурилишидир. Тошкент шаҳри атрофини қамраб олувчи ушбу улуғвор қурилиш  ижтимоий ҳаётини яхшилашга, йўловчиларнинг йўл қатновини янада қулайлаштиришга қилишга муносиб ҳисса қўшади.

Ҳозир узунлиги 6,8 километр бўлган Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича бунёдкорлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати – 170,1 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Мазкур қарорга кўра янги линияни 2019 йил охирига қадар қуриб фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. 
Сергели метро линияси бугунги кунгача Марказий Осиёда қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда. Яъни мазкур йўл кўприксимон тарзда қурилади, поездлар ер устида ҳаракатланади.

“Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши” лойиҳасининг эса умумий қиймати – 124,8 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Барпо этилаётган янги йўлнинг умумий узунлиги 2,93 километрдан иборат бўлиб, унга кўра қурилиш ишлари жорий йилда тўла ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган. Ушбу йўналишда бекатлар сони 2 та (Юнусобод ва Туркистон).
3-лойиҳа бу ер усти метро халқа йўли қурилиши бўлиб, унинг умумий узунлиги 54,8 километрни ташкил этади. 2017-2021йилларга мўлжалланган лойиҳа олти босқичда амалга оширилади. Режага кўра ушбу метро линиясида 35 та бекат қурилади. 

Дастлабки босқичда Тошкент метрополитенининг “Дўстлик” бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган (11 км.) 8 та бекатдан иборат қисми қурилади. Кейинчалик, у “Олмазор”, “Беруний”, “Бодомзор” ҳамда “Тузел`” бекатлари орқали яна “Дўстлик” бекатига туташтирилиб, яхлит метро халқасини ташкил этади. Лойиҳага кўра, мазкур метро йўли Яшнобод, Учтепа, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманлари ҳудудидан ўтади.

“Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти ахборот хизмати. 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.