Туризм марказида хизматларни кўпайтириш вазифаси қўйилди

0
121
марта кўрилган.

Давлатимиз раҳбари «Silk road Samarkand» туризм маркази қурилиши билан танишди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Бу улкан мажмуа Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида барпо этилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 381 миллион долларни ташкил этади. Бугунги кунда 8 та меҳмонхона, конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи қурилмоқда. Меҳмонхоналарнинг иккитаси 22 қаватли, беш юлдузли, қолганлари тўрт юлдузли бўлади.

Бу ерда замонавий хизматларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

— Бизда туристлар келиб томоша қиладиган бино ва обидалар кўп. Лекин хизматлар тури кам, сифати паст. Бу марказда кўп тармоқли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиши керак. Туризм соҳасида ўқиётган талабалар шу ерга келиб, амалиёт ўташи зарур, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз «Абадий шаҳар» карвонсаройини ҳам кириб кўрди. Бу жой юртимизнинг қадимий шаҳарларини эслатади, халқимизнинг меъморлик анъаналари, амалий санъат турлари, миллий таомлар, қадимий бозорларимиз кўринишини мужассам этади.

— Бу ерда тарихимиз, маданиятимиз намоён бўлади, одамлар болалари билан келиб кўради. Шунинг учун бинолардаги безаклар, ранглар меъёрида, миллийлигимизга хос бўлиши керак. Карвонсарой ҳовлисида ҳунармандлар растаси ташкил қилиш ҳам мумкин, — деди Президент.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.