Туркманистон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

0
205
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Кўксарой» қароргоҳида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни кутиб олди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов махсус шоҳсупага кўтарилдилар. Икки давлат мадҳиялари янгради. 

Фахрий қоровул бўлинмаси бошлиғи рапорт бергач, давлат раҳбарлари қоровул сафи олдидан ўтиб, ўзбек ҳарбий хизматчиларини қутладилар ва Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига эҳтиром кўрсатдилар.  

Сўнг Президентлар расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирди. 

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдилар.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.