Энди таэквондочиларимиз орасида ҳам Олимпиада совриндори бўлади!

0
117
марта кўрилган.

Таэквондо оламини ҳайратга солаётган вакилимиз Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.

Ёш таэквондочимиз Улуғбек Рашитов иккинчи жангида уч марта жаҳон чемпиони кореялик Ли Дэ Хунга қарши дастлабки раундда имкониятни бой берган бўлсада  2 ва 3-раундларда устунлик қилди.

 Мали ва Жанубий Корея вакилларини ортда қолдирган Рашитов чорак финалда эронлик Мирҳошим Ҳоссайнидан 34:22 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Улуғбек Рашитов таэквондочларимиз орасида биринчи бўлиб Олимпия ўйинларининг медалини қўлга киритадиган спортчи бўлиб тарихга кирмоқда.

Токио-2020 Олимпия ўйинларида -68 кг вазн тоифасида жанг қилаётган ҳамюртимиз бироз аввал ярим финал босқичини ҳам муваффақиятли ўтказиб, олтин медаль учун жанг қилиш имкониятини қўлга киритди. Спортчимиз бу йўлда Босния ва Герцеговина вакили Недзад Хушични 28:5 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг камида кумуш медалини нақд қилди ва финалда Буюк Британия – Хитой вакиллари ўртасидаги баҳс ғолиби билан чемпионлик масаласини ҳал қилади.

Бўлажак беллашувда ҳам Рашитовга омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Янги Ўзбекистонга янги ғалабалар муборак бўлсин!

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.