Умида Раҳмонова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати: Аёлларнинг ҳомиладорлиги ёки туғруқ таътилига чиқишини рўкач қилиб ишга қабул қилмасликка  чек қўйилади

0
210
марта кўрилган.

Янгиланаётган Конституцияда аёлларнинг ҳомиладорлигини ёки туғруқ таътилига чиқишини рўкач қилиб ишга қабул қилмаслик ҳолатларига бутунлай чек қўйилади. Албатта, бу ҳуқуқий демократик давлат учун ҳар бир инсоннинг тенг ҳуқуқли бўлиши, эркак ва аёлларнинг ривожланиши учун тенг имконият яратишнинг энг муҳим асоси деб биламан.

Мен жамиятимиздаги аёлларнинг ўқиши, билим олиши, ўз устида ишлаши, илмий иш қилиши, раҳбарлик лавозимларига тайинланиши учун тенг шароит яратиб беришни кафолатлаётган — Янгиланаётган Конституциямизга бефарқ эмасман! Албатта 30 апрель куни референдумда оилам билан биргаликда келажагимиз учун овоз бераман ва Сизни ҳам референдумда фаол бўлишга чақираман.

GUJUM.UZ

 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.