Урганч шаҳрида Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси

0
141
марта кўрилган.
Аввал хабар берилганидек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун 29-30 май кунлари мамлакатимизда бўлди.
 
Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг янги шакли сифатида қайд этилаётган ушбу тадбирда ҳукуматлар аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар, етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.
 
Мажлис ҳукумат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, дўстлик руҳидаги кўп қиррали амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. 
 
Икки давлат Президентларининг мунтазамлик касб этган учрашув ва мулоқотлар мамлакатларимиз вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасида шериклик муносабатларини амалий мазмун билан бойитаётгани таъкидланди. Турли даражадаги делегациялар алмашувлари ва ҳудудлараро ҳамкорлик фаоллашгани савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-техник ва маданий-гуманитар алоқаларни юқори даражада давом эттириш учун қулай замин яратмоқда.
 
– Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро манфаатли ва дўстона муносабатлар ҳудудлараро ҳамкорлик кенгаяётганида ўз ифодасини топмоқда. Ўтган йили илк бор Ўзбекистон – Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ташкил этилди. Унинг доирасида ҳудудлар раҳбарлари ва тадбиркорлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олди. Бугунги учрашув ушбу ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш имконини беришига ишонаман, – деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.
 
Шунингдек, Дмитрий Медведев Хива шаҳрида бўлиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларни томоша қилди.
 
Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди.
 
Дмитрий Медведевни Урганч халқаро аэропортидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.