Урганч шаҳар хокимлиги сайти — urganchshahar.uz янги талқинда

0
864
марта кўрилган.

Урганч шаҳар хокимлигининг янги талқиндаги сайтида секторлар фаолиятига, “Обод маҳалла” давлат дастури  бўйича олиб борилаётган ишларга,  аҳолини имтиёзли уй-жойлар билан таъминлашга, cанъат ёдгорликлари, муқаддас қадамжолар, туризм салоҳиятини янада кенгайтиришга, маданият ва истироҳат боғлари, ресторан, чойхона ва кафелар, шаҳар халқ қабулхонаси, давлат хизматлари маркази хизматлари, тадбиркорлик, бўш турган бинолар, бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик алоқаларига кенг ўрин берилган.

Илгари адвокатлар, нотариал идоралари, бандликка кўмаклашиш, олий ўқув юртлари, таълим муассасалари, ёшлар иттифоқи, тендер эълонлари, статистик ва таҳлилий ахборотлар, сайёр қабуллар, депутатлар фаолияти билан кифояланиб қолинган бўлса, эндиликда юқоридаги йўналишлар кўламини кенгайтириш орқали  шаҳар аҳолиси фаровонлиги, ижтимоий-иқтисодий фаолиятни янада юксалтириш мақсадлари кўзланган.

Сайт орқали турли соҳалар бўйича кўпроқ маълумотларнинг берилиши вилоятга ташриф буюрадиган туристларнинг  Урганч шаҳри орқали кириб келишлари самарадорлигини янада оширишга, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратишга, корхона ва ташкилотлар билан ўзаро  ҳамкорликни  тўғри йўлга қўйишга хизмат қилади.

Бир гап билан айтсак, ижтимоий ривожланишни ўзида акс эттиради.

     Гулёр Палванова

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.