Хоразмда «Ҳудудий босма нашрларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар» мавзусида семинар-тренинг 

0
180
марта кўрилган.

 Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг мажлислар залида Ўзбекистон матбуот  ва ахборот  агентлиги ва Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан ҳамкорликда «Ҳудудий босма нашрларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда вилоятдаги ОАВлари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

 Тадбирни Хоразм вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова олиб борди.

 Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди вакили Сарвар Ҳуррамов тадбирни  кириш сўзи билан очди.

 Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида  бошқарма бошлиғи ўринбосари Маъмуржон Парпиев «ОАВ томонидан йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари  юзасидан мониторинг натижалари», Халқаро журналистика факультети доценти Назира Тошпўлатова  «Ҳудудий нашрларнинг бугунги ҳолати: менежмент  ва маркетинг йўналишларидаги муаммолар ва яхшилаш бўйича таклифлар», «Журналист текширувини олиб бориш босқичлари ва тамойиллари» мавзуларида, Беруний Алимов  «Ҳудудий нашрларда ахборотларни тайёрлаш – контент масаласи», «Олиб борилаётган ислоҳотлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда журналистнинг роли ва бунда касбий этика тамойили» мавзуларида маъруза қилди. 

Таҳририятлар ва газета етказиб берувчи ташкилотлар ўртасидаги муаммолар ҳамда уни ҳал қилиш бўйича фикрлашиб олинди. Семинар-тренинг қизиқарли  савол-жавоблар остида мазмунли якунланди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар томонидан шундай семинар-тренинглар таҳририятлар фаолиятига ижобий таъсир этиши ҳақида фикр-мулоҳазалар  билдирилди.

      Х.Ёқубова, Хоразм вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси мутахассиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.