Урганчда “O‘qituvchi” марказий китоб дўкони очилди

0
683
марта кўрилган.

Урганч шаҳрида иккита “O‘qituvchi” марказий китоб дўкони тантанали равишда очилди.

Бугунги кунда Хоразм вилоятда 38 та китоб дўкони фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг сони яна иккига кўпайди. Аҳолини китобхонлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида ташаббускор тадбиркорлар Абдуллаев Қувондиқ томонидан вилоятда бешинчи китоб дўкони иш бошлади.

Бугун Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд ва Ўзбекистон кўчаларида “O‘qituvchi”бренди остидаги  китоб дўконининг очилиш тантанасида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Б.Абдиримов, вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Р.Қурбанов, Хоразм почтаси вилоят бўлими раҳбари М.Мадримов сўзга чиқдилар.

Маърузачилар мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи, яъни- аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоятимизда кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани ҳақида гапирдилар.

Тадбиркор Урганч шаҳар ҳокимлиги кутубхонасига, вилоят ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказлари, таълим муассасалари кутубхоналарига юздан ортиқ китобларни ҳадя қилди.

Гулёр ПАЛВАНОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.