Урганчдаги  ихтисослаштирилган мактабнинг 150 нафар битказувчиси талаба бўлди

0
124
марта кўрилган.

Урганч шаҳридаги 3-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 150 нафар битказувчиси талаба бўлди.

Ушбу ўқув даргоҳини 2019-2020 ўқув йилида  11-синфни 207 нафар ўқувчи битказди. Дастлабки натижаларга кўра, 150 нафар битказувчи, яъни 72,4% ўқувчилар олий таълим муассасалари талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлишди.

Шундан 19 нафари давлат гранти, 97 нафари тўлов контракт асосида ўқишга тавсия қилинган бўлса, 34 нафари чет эл олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига ўқишга қабул қилинди.

 Урганч шаҳар Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.