Хабарингиз бор, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” бош ғояси асосида жорий йилнинг 15 августидан 5 сентябргача “Фахрий журналистлар эътибор ва эъзозда” акцияси ўтказилди.
Журналистнинг нони қаттиқ дейишади. Ҳақиқатан ҳам журналистика жуда масъулиятли ва машаққатли касб. Шунга қарамасдан, бир умр ўз касбига содиқ қолиб, “Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам, шу касбим туфайли эришдим” деб фахрланадиган устоз журналистларимиз кўп. Уларнинг пурмаъно сўзларига қулоқ тутсак, журналист касби нақадар масъулиятли, машаққатли бўлиши билан бирга, шарафли эканига амин бўламиз.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вакиллари “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” бош ғояси остида ўтказилган “Фахрий журналистлар доим эътибор ва эъзозда” акцияси доирасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналистлар Намоз Саъдуллаев ва Раъно Зарипова хонадонида бўлиб, бирга умргузаронлик қилиб келаётган устоз журналистларга уюшманинг совғаси топширилди.
Cувратларда: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналистлар Намоз Саъдуллаев ва Раъно Зарипова билан бирга Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бош мутахассислари — Лариса Арутюнова ва Суюндик Мамиров.
Фотолар муаллифи – Жасур Раҳматов.
Манбаа: Jurnalistlar.uz