УЙДА ҚОЛИНГ! КИТОБ ЎҚИНГ! «Билим жонли энциклопедия»!

0
536
марта кўрилган.

Айни кунда бутун дунё аҳли таҳликали вазият, оғир ва синовли кунларни бошидан кечирмокда. Бунга барчамиз жиддий ҳолат сифатида карашимиз ва коронавирус деган балойи қазони даф қилишда бир тану жон бўлиб, биргаликда ҳаракат килишимиз давр тақозосидир.

Дунё мутахассислари томонидан тавсия этилаётган, талаб этилаётган тартиб ва коидаларга ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг амал килишини таъминлашда биз ҳар биримиз масъулдирмиз. Бошга синов тушганда кимнинг кимлиги, қандай инсон эканлиги билинади, одамлар яхши ёмонга ажралади, яхшилар жипслашади, эзгулик, яхшилик йўлида бирлашади, бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Ўзбек халқи азалдан “бир майизни қирққа бўлиб еган халқ“ эканлиги барчамизга маълум. Демак биз ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ватанимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги ва ҳалқимиз фаровонлиги йўлида бир тану бир жон бўлиб яшашга тайёрмиз!

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот кутубхона маркази томонидан аҳолимиз ва айниқса ёшларимизнинг уйда қолиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида махсус ишлаб чиқилган чора тадбирлар асосида фаолият олиб бормоқдалар. Жумладан:

“БИЛИМ АКЦИЯ/УЙДА ҚОЛИНГ!”  «Билим жонли энциклопедия» Тошкент шаҳар «BILIM» Ахборот — кутубхона маркази пандемия даврида мураккаб эпидемиологик шароитда миллий бирдамликни тарғиб қилиш мақсадида «Билим жонли энциклопедия» номли акция эълон қилинди ва ўз фаолиятини бошлади.

Мақсадимиз: Карантин даврини хавфсиз ўтишини таъминлаш учун инсонларни кўчага чиқмасдан уйда қолиб, вақтларини оила даврасида фойдали машғулотлар билан банд қилиш. Лойиҳага юбориладиган видеода карантин туфайли ишга бормай, уйида фарзандлари билан ўтирган ота-оналар ёки эрта таътилга чиққан ўқувчи, болалар уйдаги исталган буюм, жиҳоз ҳақида қизиқарли маълумот беришлари керак.

 Видеолар карантин тугагунга қадар қабул қилинади. «Билим жонли энциклопедия» акцияси шарти қуйидагича:

  1. Уйингизда мавжуд бўлган исталган жиҳоз, буюм (ушбу буюмнинг келиб чиқиш тарихи ва турлари) ҳақида қизиқарли маълумот бераётганингизни видеога олинг.
  2. Видеони — «BILIM» aкция| Уйда қолинг! канали профилидаги «Савол ва таклифлар учун» (@bilim_aksiya_bot) ботига юборинг.
  3. Мазкур буюм ҳақида маълумот бераётган бўлсангиз ушбу жиҳоз ёнингизда бўлиши керак.
  4. Видео «Билим жонли энциклопедияси учун» деб бошланиши керак.

Барча видеороликлар «BILIM» акция| Уйда қолинг! каналида ҳавола қилинади. Карантин тугагандан сўнг мазкур видеороликлар жамланиб ягона «Билим жонли энциклопедия» номли видео китоб яратилади.

Айни кунда акциямиз иштирокчилари 850 нафардан ортди.

Ҳаммага омад тилаймиз! Кунингиз ҳайрли ўтсин!

Ҳафиза КАРИМОВА, Тошкеннт шаҳар «Bilim»  ахборот-кутубхона маркази директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.