UZBEKISTAN MEDIA AWARD 2021” ижтимоий медиа маҳсулотлар танловининг ғолиб ва совридорлари тақдирландилар

0
159
марта кўрилган.

“UZBEKISTAN MEDIA AWARD 2021” ижтимоий медиа маҳсулотлар танловида Хоразм вилоятидаги “IQBOL FM” 107,5 радиотўлқини ҳамда “S-IKBOL” телерадиоканали муҳбирлари ҳам энг муносиб номзодлар орасидан жой олди.

ЎзЭОАВМА ташаббуси билан қабул қилинган “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” Миллий медиа дастуридаги лойиҳаси  Ўзбекистоннинг янги ва ёрқин қиёфасини акс эттириш, миллий манфаатларимизга, томошабин ва тингловчилар эхтиёжларига мос, воқеа-ҳодисаларни холис акс эттирувчи, ранг-баранг мавзуларни қамраб олган турли жанрларда долзарб мавзулардаги кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, фильмлар, ижтимоий видео ва  аудиороликлар тайёрлашга эътиборни кучайтириш ва журналистларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, бу йўлда веб-сайтлар ва блогерлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

“Ўзбекфильм” киноконцерти павильонида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ўтказилган “UZBEKISTAN MEDIA AWARD 2021” ижтимоий медиа маҳсулотлар танловида Хоразм вилояти “S-IKBOL” телерадиоканалининг “IQBOL FM” 107,5 радиотўлқини “Йилнинг энг яҳши радиоканали” номинацияси ҳамда “S-IKBOL” телерадиоканали ҳамда ЎзЭОАВМАга қарашли “Замон” информацион таҳлилий дастурининг Хоразм вилояти мухбири Севара Рахмагуллаева “Йилнинг энг яҳши телебошловчиси” номинацияси билан тақдирланди.

Элёр ПАЛВАНОВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.