“Ватанпарварлик ойлиги”доирасида пойтахтдаги 110 мактабда учрашув

0
297
марта кўрилган.

Мамлакатимизда 2018 йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” давом  қилмоқда. Шу муносабат билан турли тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар уюштириляпти.

Ана шундай тадбирлардан бири янги йил арафасида Тошкент шаҳридаги 110 мактабда ҳам бўлиб ўтди. Унда Ватан ҳимояси соҳасида муносиб хизмат қилаётган мактабнинг собиқ ўқувчилари билан учрашув уюштирилди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилаётганини таъкидлашди.

Мактабнинг собиқ ўқувчиси Ҳусан Зуфаров Ватанимиз истиқболи бугунги авлод камолоти билан боғлиқлигини, юртимизда саодатли фарзандлар вояга етиши учун кўрсатилаётган чексиз меҳр ва эътибор, яратилаётган шароит ва имкониятларга жавобан ёшлар ўз билими, ташаббускорлиги ва фидойи меҳнати билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган фарзандлар бўлиши лозимлигини қайд этди. Учрашувда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Шунингдек, ўз навбатида тадбир иштирокчиларини, меҳмонларини мактаб ўқувчиларининг бу йилги ютуқлари билан таништиришди. Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Московский май» халқаро турнирда 300 нафардан ортиқ спортчи қаторида ушбу  мактаб ўқувчиси Светлана Ким ҳам қатнашиб олтин медални қўлга киритганини айтиб ўтишди.

Шунингдек, бу йил мактаб ўқувчилари қўлга киритган яна бир ютуқ математика бўйича Америка олимпиадасида Наврўзбек Саъдуллаев бронза медалини қўлга киритди. Мактабнинг яна бир ўқувчиси мамлакатимизда ўтказилган кубик-рубик беллашувида абжирлигини намоён этиб биринчи ўринни эгаллади.

Тадбирнинг якунида мактабнинг собиқ ўқувчилари мактабнинг бу йилги ғолиблари билан эсдалик сувратига тушдилар Учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Айни шундай учрашувлар ёш авлод қалбида ватанпарварлик ва туғилиб ўсган юртга муҳаббат туйғулари юксалишида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Р. САПАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.