Бош саҳифа Ўзбекистон Спорт Велоспорт бўйича “Мустақиллик кубоги” якунланди

Велоспорт бўйича “Мустақиллик кубоги” якунланди

0
50
марта кўрилган.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига бағишланган мусобақа якунланди. Турнирнинг иккинчи кун доирасида спортчилар гуруҳ пойгаси йўналишида баҳс олиб боришди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда «Asaka Bank» билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу  икки кунлик мусобақада мамлакатимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 150 нафарга яқин спортчи қатнашди.

Белгиланган шартларга кўра, эркаклар 83, аёллар 42 километр масофада куч синашишди. Бу галги беллашувда ҳам эркаклар ўртасида Муроджон Холмуродов,  аёллар ўртасида эса Янина Кускова  иккинчи ғалабасига эришди.

Мазкур  пойгалар терма жамоа мураббийлар штаби учун ой сўнгида Италияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидан аввал спортчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб олиш имкониятини тақдим қилди.

Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.