Велоспорт. Ўзбекистон чемпионати якунланди

0
98
марта кўрилган.
Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати  ўз якунига етди. 

128 километр масофага ўтказилган баҳсларда Дилмурод Сиддиқов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда, биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Сергей Медведев эга чиққан бўлса, учинчи ўрин Данил Евдокимовга насиб қилди. Беллашувларда Акром Суннатов, Искандар Шодиев ва Марат Суляевларнинг фаол иштирокини ҳам алоҳида қайд этишимиз лозим. 

33 километрга ўтказилган пойга якунларига кўра, Данил Евдокимов ғалаба қозонди. Иккинчи ва учинчи ўриндан мос равишда Дилмурод Сиддиқов ва Эрнест Османовлар жой олди. 

Ушбу беллашувлар шу йил август ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ҳам бажарди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.