Велоспортчилар “Мустақиллик кубоги”  яккалик пойгасида куч синашишди

0
107
марта кўрилган.

Бугун велоспорт бўйича Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган мусобақа старт олди. Шосседа ўтказилаётган мазкур турнирнинг биринчи кунида спортчилар 20 км масофани алоҳида старт оладиган яккалик пойга йўналишида ўтказишди.

Деярли ярим йил уй шароитида машғулот ўтказган спортчилар учун мазкур пойга чинакам байрамга айланиб кетди. Унда ўсмирлар, ёшлар ва катталар терма жамоасининг аъзолари ўз омадини синаб кўрди. Эркаклар ўртасидаги баҳсда Токио-2020 лицензияси соҳиби Муроджон Холмуродов ғалабани қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги баҳсда эса Янина Кускова энг яхши натижани қайд этди.

Ёш йигитлар (2002-2003) ўртасидаги беллашувда  Бегзод Раҳимбоев  биринчиликни эгаллади. Қизлар мусобақасида  Асал Ризаева  пешқадам бўлди. 

Ўсмир  йигитлар ўртасидаги пойгада  Марсель Веселий, ўсмир қизлар ўртасидаги  мусобақада Анна Кускова ғолиб бўлишди.

Ж. Саъдуллаев тайёрлади. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.