Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жамоатчиликни ҳамкорликка чақирмоқда

0
227
марта кўрилган.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб таълимини яхшилаш бўйича жамоатчиликдан таклиф-мулоҳазаларини билдиришни сўрамоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди. 

Ушбу таклифга ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хайрихоҳлик билдиришмоқда. Фейсбукда вазирнинг шахсий саҳифасида қўйилган хабар (23 июнь 17.30 холатига кўра) 388 маротаба улашилган, 800 кишига ёққан ва 484 та шарҳ қолдирилган.
 
Жумладан, аҳоли томонидан педагоглар маошини ва мавқеъини ошириш, дарсликлар сифатини кўтариш, ягона мактаб формасини жорий этиш, мактабда эркак ўқитувчилар сонини ошириш, бошланғич таълим машғулотларини енгиллаштириш, рус тилида таълим бериладиган мактаблар ўрнига рус тилини ўргатувчи дарсларни барча мактабларда кўпайтириш, диний таълимотга оид дарслар соатларини кўпайтириш, ўқитувчини дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни жорий этиш, мактабларда турли йиғимларни камайтириш ва коррупцияга барҳам беришга оид таклифлар киритилган. 
 
“Президентимиз томонидан Халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ҳурматини юқори даражага кўтариш, мактабларнинг ҳолатини яхшилаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича жуда катта вазифалар белгилаб берилди”, — дейилади мурожаатда. — Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мактаб таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ечимлари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўраймиз”.
 
Эслатиб ўтамиз, Шерзод Шерматов Халқ таълими вазири сифатида 20 июндан фаолият бошлади.  

Манба: ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.