Халқаро конференция –тажриба алмашув мактаби!

0
724
марта кўрилган.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Central Asia — 2021”: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари XIV Халқаро конференцияси доирасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлиги бўйича “Китоб ва мутолаа – жамият тараққиётининг стратегик ресурси” мавзусида форуми, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 150 йиллик юбилейини нишонлаш, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимлари ўтказилди.

Конференциянинг асосий мақсади – фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг ҳамжиҳатликда кўп йиллар самарали фаолиятини янада кенгайтириш, шунингдек, кутубхоналар ишининг муаммолари, уларнинг иннавацион тараққиётга олиб чиқиш йўлларини излашдан иборат.

1997 йилдан буён ўтказилиши анъанага айланиб қолган ушбу конференция биз мутахассисларга ва айниқса ёш кадрларга нима беради?

Аввало, ҳар бир соханинг фаолиятини тартибга солиб турувчи қонунлар, қарорлар ва қонун ости хужжатлари мавжуд бўлади. Кутубхона сохасида хам айни кунда ахборот-кутубхона, китобга мехр уйғотиш, мутолаа  ва китобхонлик маданиятини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир пайтда жорий этилган ҳуқуқий-меъёрий хужжатларнинг ижросини тахлил қилиш ва ишламаётган нормаларини қайта кўриш ёки бўлмаса такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш имконини яратди.

Маълумки, мамлакатимизда турли тизимда кутубхоналар мавжуд. Ҳар бирининг китобхонлар таркиби, уларнинг қизиқиши ва талабларига асосан кутубхона хизмати кўрсатиш жараёнида ўзига хос жихатлари ва фарқли томонлари бор. Мана шуларни хисобга олган холда конференция дастури 6 та шўъбадан иборат бўлиб, алоҳида ёндошувлар кутубхона ходимларига яқиндан кўмак берди.

Кутубхоналар фаолиятини ва унинг келажакдаги ривожини таъминлаш учун ўз ишини мониторинг қилиш, тахлилини олиб бориш ҳамда албатта, энг ривожланган халқаро давлатлар фаолиятини билан солиштириш, ўрганиб бориш давр талабидир. Конференция дастурида 30 дан ортиқ чет эл касбдошларимизнинг турли мавзулардаги чиқишлариниг ўрин олганлиги маънавият тарғиботчилари учун янада кенг имкониятлар эшигини очади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4354-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сон қарорига асосан “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, бу йилги конференция доирасида ахборот-кутубхона соҳаси ривожига, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданиятини, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрлар тайёрлаш борасида самарали мехнат қилган ҳамда бу йўналишда юқори натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантириш кўзда тутилганлиги ва мукофотлар ўз эгаларига топширилганлиги ҳам жуда қувонарлидир.

Республика миқёсида 126 нафар мукофотланганлар орасида Тошкент шаҳридан Ахборот-кутубхона марказлари раҳбар ва мутахассисларнинг борлиги бизни янада рухлантирди, истиқболда янги ғоялар асосида ишлашга қанот бағишлади. Тошкент шаҳар “БИЛИМ” ахборот-кутубхона маркази директор ўринбосари В. Муратова, Мирзо Улуғбек, Сергели туман ахборот-кутубхона марказлари директорларининг мехнатлари ҳам муносиб тақдирланди.

Айниқса, 1870 йилда Тошкент оммавий кутубхонаси сифатида очилган зиё маскани, яъни ҳозирги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ташкил этилганининг 150 йиллик тантанаси ҳам конференция доирасида нишонланиши кутубхона жонкуярларининг хақиқий КАСБ БАЙРАМИга айланиб кетди.

Яна бир бор Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташкил этилганининг 150 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман! Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ижодий интеллектуал салоҳиятини ошириш, ҳар томонлама етук шахслар сифатида вояга етказишдек масъулиятли, машаққатли ва ўз навбатида ўта шарафли вазифани адо этишда куч-қудрат ва ижодий муваффақиятлар тилайман!

Ҳафиза КАРИМОВА, Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази  директори, “Ахборот-кутубхона аълочиси”

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.